Жамият

Андижонда 20 ёшли йигит бозорда тенгдошини пичоқлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Андижон шаҳридаги «Янги бозор» деҳқон бозорида тенгдоши билан гап талашиб қолиб, уни пичоқлаб қўйган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Андижон вилояти суди ахборот хизмати хабар бермоқда.

Андижонда 20 ёшли йигит бозорда тенгдошини пичоқлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

 

Маълум бўлишича, Холмирза Матмусаев (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) 2021 йилнинг 7 март куни Андижон шаҳридаги «Янги бозор» деҳқон бозорида оилавий қандолат маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи онасига ёрдам бериш учун бозорга келган. Кун бўйи онасига ёрдамлашган Холмирза кеч соат 18:00 да дўсти Улуғбек Озодов билан гўшт растасига кетаётганида таниши — 2001 йилда туғилган Омадбек Аббосов билан ўзаро гап тортишиб, жанжаллашиб қолган. Холмирза Омадбек томонидан берилган муштга дош беролмай ерга йиқилиб тушган. Калтак еганидан жаҳли чиққан Холмирза жавоб қайтариш мақсадида ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан Озодбекнинг чап сон қисмига урган. Натижада жабрланувчи кўп қон йўқотиши оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этган.

 

«Ўша вақтда озгина маст ҳолатда эдим. Нима бўлди-ю, нон растаси атрофида савдо қилаётган Озодбек билан гап талашиб кетдик. У ўзича зўрлик қилди. Мен ҳам жим туролмадим. Шундан жанжал чиқди. У юзимга қаттиқроқ урганида бошим айланиб, ерга йиқилдим. Кейин туриб, олдимда олиб юрадиган пичоқни унинг оёғига санчдим. Аслида уни ўлдириш мақсадим бўлмаган. Воқеа юз бергандан кейин мени ҳайдашди, кетдим. Ҳеч қанча вақт ўтар-ўтмас Озодбек етказилган тан жароҳати оқибатида вафот этганини эшитдим. Қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Озодбекнинг оила аъзоларидан ва бошқалардан ўтиниб кечирим сўрайман», — дейди судда сўз олган судланувчи.

 

Жиноят ишлари бўйича Улуғнор тумани суди раиси Шерзод Назиров судланувчи Холмирза Матмусаевни  Жиноят кодексининг 104-моддасининг 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчи ўлимига сабабчи бўлса) билан айбли деб топган ва унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

 

Бундан аввалроқ, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ота ўз ўғлини темир бўлгаги билан уриб ўлдиргани тўғрисида хабар бергандик.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Андижонда 20 ёшли йигит бозорда тенгдошини пичоқлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлди | Zamon.uz