Жамият

Чегарадаги қоидаларда таниш-билишчилик ўтмайди

Божхона қоидаларини бузиб маҳсулотни чегарадан ноқонуний олиб ўтган шахслар ушланди.

Чегарадаги қоидаларда таниш-билишчилик ўтмайди

 

Бу ҳақда Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилди.

 

Янгиқўрғон туманидаги "Қизилёзи" блокпости Нанай – Наманган йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" белгиланган тартибда тўхтатилиб текширилди. Шунда втомобиль салонида божхона қоидаларини бузиб чегарадан олиб ўтилган, чет элда ишлаб чиқарилган, умумий нархи 150 миллион сўмга тенг уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.

 

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат ушбу блогпостда сдир этилган. Нанай — Чортоқ йўналишида ҳаракатланиб бораётган "Hyundai" автмобильи тўхтатилиб текширилганда, чегарадан ноқонуний йўллар билан мамлакатга олиб кирилган, умумий қиймати 400 миллион сўмга тенг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва маиший техника воситалари борлиги аниқланган.

 

Ҳозирда содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Деновда тез ёрдам ҳайдовчиси катта миқдордаги гиёҳванд моддалар билан қўлга тушгани ҳамда алкоголь маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.