Жаҳон

Эрон ядро салоҳиятини кучайтиришда давом этмоқда

Аввалроқ мамлакат олий раҳнамоси вакили ядро қуроли ясаш учун барча имконият борлигини айтганди.

Эрон ядро салоҳиятини кучайтиришда давом этмоқда

 

Эрон Исфахонда янги ядро реактори қуради. Бу ҳақда мамлакат атом энергетикаси бўйича марказ директори Муҳаммад Исломий маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, улар синов қурилмалари бўлиб, бу ерда бошқа реакторлар учун ядро ёқилғилари тестдан ўтказади.

 

Fars  ахборот агентлиги эса Теҳрон ядро электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг мегаваттга етказмоқчи эканини қайд этган. Шунингдек, Эрон  жанубида янги ядро объектлари қурилиши учун ҳудудлар ўрганилаётгани таъкидланган.

 

Маълумот ўрнида: 2015 йилда Эрон ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия ҳамда Хитой ўртасида "Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси" имзоланган. Унга кўра, Теҳрон ядро қуроли ишлаб чиқишдан воз кечиши, Ғарб эса иқтисодий санкцияларни бекор қилиши лозим эди. Аммо 2018 йилда АҚШ бу келишувдан чиқиб кетди.

 

Жозеф Байден АҚШ президентига айлангач, келишувни қайтиб тиклаш ташаббуси билан чиқди. 2021 йилдан бошлаб Венада саккиз раундли музокаралар ўтказилди. 11 март куни томонлар ташқи факторлар туфайли танаффус олди. Унга асосий сабаб қилиб Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси кўрсатилмоқда. Бунга қадар музокаралар финал босқичига чиққан ва февраль охирида якунланиши керак эди.

 

Аввалроқ Эронда ядро қуролини яратиш учун барча имконият борлиги очиқланганди.

 

 

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"