1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франция ва АҚШ бош дипломатлари Эрон ядро дастурини муҳокама қилди

Аввалроқ ядро келишуви бўйича 90 фоиз иш амалга оширилгани маълум қилинганди.

Франция ва АҚШ бош дипломатлари Эрон ядро дастурини муҳокама қилди

 

Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан Эрон ядро дастури бўйича музокараларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Франция ТИВ маълумот берди.

 

Томонлар "Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси"га қайтиш зарурлигини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга Колонна Париж ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган.

 

Маълумот ўрнида: 2015 йилда Эрон ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия ҳамда Хитой ўртасида "Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси" имзоланган. Унга кўра, Теҳрон ядро қуроли ишлаб чиқишдан воз кечиши, Ғарб эса иқтисодий санкцияларни бекор қилиши лозим эди. Аммо 2018 йилда АҚШ бу келишувдан чиқиб кетди.

 

Жозеф Байден АҚШ президентига айлангач, келишувни қайтиб тиклаш ташаббуси билан чиқди. 2021 йилдан бошлаб Венада саккиз раундли музокаралар ўтказилди. 11 март куни томонлар ташқи факторлар туфайли танаффус олди. Унга асосий сабаб қилиб Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси кўрсатилмоқда. Бунга қадар музокаралар финал босқичига чиққан ва февраль охирида якунланиши керак эди.

 

Аввалроқ Эрон билан ядро музокараларида 90 фоиз масала ҳал бўлгани маълум қилинганди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика