Жамият

Икки марта қотиллик қилган ва бошқа қатор жиноятлар содир этган шахс ва ниҳоят қўлга олинди

У икки йилдан буён қидирувда бўлган.

Икки марта қотиллик қилган ва бошқа қатор жиноятлар содир этган шахс ва ниҳоят қўлга олинди

 

2019 йил 2 январда Тошкент вилоятидаги 15-сонли “Меҳрибонлик уйи”да яшаб улғайган М.Давлатов ҳамтовоғи В. Пакнинг уйида меҳмондорчиликка боради.  Гап устида ўзаро жанжаллашиб қолган М.Давлатов  В.Пакни ошхона пичоғи билан жароҳатлайди  ва воқеа жойидан ғойиб бўлади. Қидирувга берилганидан хабар топиб  турли жойларда яшириниб  юради. 2019 йил 15 августда  яна бир таниши С. Папов хонадонида  спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уй эгаси ухлаб қолганидан фойдаланиб  нархи 250 минг сўмлик темир кесиш ускунаси, нархи 550 минг сўмлик девор тешиш ускунаси ҳамда 360 минг сўмлик иккита сув ҳисоблагични ўғирлаб кетади.  Ўғирланган  молни сотиб пулини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади.

 

У 2020 йил  5 январда  яна бир оғир жиноятга қўл уради. Темир бўлаги ва пичоқ билан қуролланиб, тунда автотураргоҳга келиб, "Cobalt" русумли автомашина ҳайдовчиси 60 ёшли А.Кенжаев билан Фарғона вилоятига боришга келишади.

 

Автомашина "Тошкент — Фарғона" йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида М.Давлатов  Оҳангарон шаҳрида яшовчи танишларидан буюм олиши кераклигини айтиб, ҳайдовчини Ангрен дарёси яқинидаги хилват жойга бошлаб боради. Шундан сўнг у машинани тўхтатишни сўрайди ва кутилмаганда темир бўлаги билан А.Кенжаевнинг бошига устма-уст зарба беради.  Ҳайдовчи чўнтагидаги 325 минг сўм пул ва "Samsung A3" русумли уяли телефонини тортиб олиб, қолган пулни қаерга яширганини сўраб  таҳдид қилади.

 

А.Кенжаев бошқа пули йўқлигини айтади. Шундан сўнг жирканч ниятига етолмаган жиноятчи ўта шафқатсизлик билан унинг умрига зомин бўлади.

 

М.Давлатов жиноят изини йўқотиш мақсадида ҳайдовчи жасадини чакалакзор ичига ташлаб кетади. Автомашинани Ангрен дарёси бўйига ҳайдаб келиб, юкхонаси ва ташқи томонидаги қон доғлари, бармоқ изларини ювади ва уни ўзи вақтинча яшаётган уйга яқин жойга  ташлаб кетади.

 

Қўли қонга ботган М. Давлатов  ижарага жой берган хонадон эгаларини ҳам чув туширади. Уй эгасининг қимматбаҳо буюмлар ва уч миллионга яқин  нақд пулини ўғирлайди.

 

Шу йил  М.Давлатов  ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.  Тергов ва судда унинг барча кирдикорлари фош этилди. Суд уни 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

 

Аввалроқ, Самарқандда ер талашган йигит пичоқлангани ҳамда Булунғурда маст эркак амакисини кетмон билан жароҳатлаб, ўлдирдиргани ҳақида хабар бергандик. 

 

Муножат Валиева 

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"