Жаҳон

Москва конференцияси иштирокчилари ва қўшниларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрамоқчимиз — Забиҳулло Мужоҳид

“Толибон” Москва форматидаги учрашувда иштирокчилардан иқтисодий ва сиёсий қўллаб-қувватлашни сўрамоқчи. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид “ТАСС” нашрига маълум қилди.

Москва конференцияси иштирокчилари ва қўшниларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрамоқчимиз — Забиҳулло Мужоҳид

 

“Москва конференцияси иштирокчилари ва қўшниларимиздан бизни, айниқса, иқтисодий ва сиёсий-дипломатик соҳада қўллаб-қувватлашларини сўрамоқчимиз”, – деган Мужоҳид.

 

Шу билан бирга толиблар вакили Афғонистон минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигида муҳим роль ўйнашини таъкидлаган. “Толибон” делегацияси ҳам айнан шу масалани муҳокама қилади.

 

“Табиийки, конференцияда сиёсий ва иқтисодий масалалар, шунингдек, Афғонистон ҳамда минтақа тинчлиги муаммолари кўтарилади”, – деб қўшимча қилган Мужоҳид.

 

Москва форматидаги учрашув бугун, 20 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда “Толибон” делегациясига бош вазир ўринбосари Абдул Салом Ханафий бошчилик қилади. Шунингдек, ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Мутаққий ҳам иштирок этиши кутиляпти.

 

Бундан аввал Ўзбекистон ва “Толибон” ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олгани ҳамда АҚШнинг Афғонистондаги сиёсати қайта кўриб чиқилиши  хабар қилинганди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Москва конференцияси иштирокчилари ва қўшниларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрамоқчимиз — Забиҳулло Мужоҳид | Zamon.uz