Жамият

Наманганда каналга чўкиб кетган 10 ёшли боланинг жасади топилди

Бу ҳақда Наманган вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Қаҳрамон Сатторов “Zamon.uz”га маълум қилди.

Наманганда каналга чўкиб кетган 10 ёшли боланинг жасади топилди

 

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 август куни Мингбулоқ тумани Гуртепа маҳалласида яшовчи 10 ёшли С. кўчага ўйнагани чиқиб кетиб, уйига қайтиб келмаган. Бундан хавотирга тушган бобоси уни излайди. Оқибатда, ўзлари истиқомат қиладиган маҳалладан оқиб ўтувчи Оҳунбобоев канали қирғоғидан набирасининг кийимлари ва  велосипедини топиб олади.

 

 

         Тахминларга кўра, бола каналга чўмилишга тушган ва қайтиб чиқмаган.  Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тезкор-қидирув ишлари натижасида бир кунда боланинг жасади  каналга тушган жойидан 25 км узоқликдан топилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ўзини каналга ташлаган қизнинг чириган жасади топилгани ҳамда Фарғонада эри билан жанжаллашиб қолган 22 ёшли аёл ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб, чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.