1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Наманганда “Nexia” бошқарув йўқотилиши сабабли каналга тушиб кетди

Наманган вилояти Уйчи туманида 29 август куни Ҳ.Ҳ. исмли шахс  “Nexia” автомобилини маст ҳолда бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай Фарғона каналига тушиб кетди.

Наманганда “Nexia” бошқарув йўқотилиши сабабли каналга тушиб кетди

 

 

Наманган вилояти ФВБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Наманган вилояти Уйчи тумани Боягон маҳалласи ҳудудида 29 август куни содир бўлган. Шу маҳаллада жойлашган Соҳил бўйи кўчасидан ўтган Фарғона каналининг дамба йўлида ҳаракатланиб кетаётган Ҳ.Ҳ.га тегишли “Nexia” бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетган.

Аниқланишича, автомашина сувдан олиб чиқилган. Ҳайдовчига  тан жароҳати етмаган ва ҳозирда ҳолати яхши. Мазкур ҳолат бўйича  ҳеч қандай жиддий зарарлар юзага келмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда каналга чўкиб кетган 10 ёшли боланинг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика