Жамият

Наманганда ноқонуний товарлар: 995 миллион сўмлик дори воситалари, озиқ-овқат тўхтатиб қолинди

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Наманганда ноқонуний товарлар: 995 миллион сўмлик дори воситалари, озиқ-овқат тўхтатиб қолинди

 

Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида

995 миллион сўмлик товарларни яширин айланмасига чек қўйилди.

 

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида фуқаро С.А бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 995 миллион сўмлик дори воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда шу билан бирга маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 250 миллион сўмлик ноқонуний телевизорлар фош этилгани ҳамда 9 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний товарлар айланмасининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"