
12–17 сентябрь кунлари Бутунжаҳон Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш жамияти “Ўзбекистон маданий мероси – янги Уйғониш пойдевори” V Халқаро Конгрессини ўтказади.
Унда халқаро ташкилотлар вакиллари, таниқли хорижий ва юртимиз олимлари ҳамда расмий доира вакиллари иштирок этади. В халқаро конгресс иштирокчилари юртимиз маданий меросининг аҳамияти, тарихи ва келажакка хизмати ҳақида маърузалар қилади.
Бундан ташқари, қизиқарли археологик, тарихий, илмий-маданий фотокўргазмалар, гала-консертлар, театр томошалари бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро кинофестивалининг ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлагани ҳамда турк киносининг “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида намойиш этилиши ҳақида хабар қилинганди.


