Мирзиёев келгусида бюджет-молиявий инструментлар туманда эмас, маҳалланинг ўзида бўлишини, уни қаерга, нима мақсадда сарф қилишни маҳалла, яъни халқнинг ўзи ҳал қилишини таъкидлади. Ушбу нишон ҳақида қуйидагича изоҳ берди:
“Энг аҳволи оғир, ишсизлик юқори бўлган маҳаллаларга ўткир иқтисодчилар қўйилади. Улар маҳаллани оёққа турғазиб, обод қилса, “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади. Аввалгидек, битта туманни асфальт қилиб, чироғини ёқиб ўтираверсак, одамлар биздан рози бўлмайди. Энди маҳалла туманга бориб “йўлга пул бер, cувга пул бер” деб ўтирмайди. Қўчқоровнинг тизими (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири) 100 фоиз шунга жавоб беради” .
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, маҳаллаларда янги тизим бўйича иш бошлайдиган "ҳоким ёрдамчилари" Президент админстрацияси томонидан тайинланишини айтди. Ушбу ёрдамчиларга маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик кредитларини бериш, лидер тадбиркорлар лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш ва уларни жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитиш бўйича молиявий инструментлар берилади.
Учрашувда бундан ташқари, Cирдарё вилояти учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2,5 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилиши ҳам маълум қилинди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Чўлпоной Аҳмедова


