Жамият

Сурхондарёда телефон ўғриси ушланди

Сурхондарёнинг Сариосиё туманида 31 ёшли фуқаро телефон ўғирлади.

Сурхондарёда телефон ўғриси ушланди

 

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳарида телефон ўғриси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи Ф.С "102" қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ушбу куни соат 06:30 лар атрофида яшаш хонадонида уйқудан уйғонган вақтида бош қисмида бўлган баҳоси 2 миллион сўмлик “Honor 10" русумли телефон аппаратини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик марказининг тезкор гуруҳи томонидан тезкор тадбирлар олиб борилди.

 

Қайд этилиишича, тадбир жараёнида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи, ёлланма ишчи, 1990 йилда туғилган С.Х содир этганлиги аниқланди, унинг ёнидан ашёвий далил тариқасида телефон аппарати олиб қўйилди.

 

С.Х.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди. С.Х.нинг яна бошқа турдаги телефон ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги бўйича маълумотлар олиниб, унинг бошқа қилмишлари бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Аввалроқ Наманганда 48 ёшли аёлнинг велосипеди ўғирлаб кетилгани, уюшган гуруҳ эшик қулфини бузиб кириб дўконни ўмаргани, Учтепада 15 млн сўм миқдоридаги қарийб 1000 метрлик кабеллар ўғирлангани ҳамда Тошкентда банкоматни бузиб, ичидан 165 млн сўм ўғирлаган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.