Жамият

Қидирувда бўлган қашқадарёлик шахс Санкт-Петербургда қўлга олинди

Фуқаро Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган.

Қидирувда бўлган  қашқадарёлик шахс Санкт-Петербургда қўлга олинди

 

Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Р.З. Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳри ҳудудида қўлга олинган.

 

Маълум бўлишича, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят (фирибгарлик)ни содир қилгани учун Шаҳрисабз тумани ИИБ томонидан қидирувга берилган.

 

Аёлнинг доимий яшаш жойи Шаҳрисабз тумани “Шакартери” МФЙ, Темирчи қишлоғи бўлган.

 

Мазкур ҳолатда  аёл ўз қилмишига яраша жавоб бериш билан бирга, жиноятни яшириш ва терговдан қочиш бандлари учун ҳам жазоланиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  Андижон туманидан автомашина олиб қочган шахс Наманган шаҳридан ушлангани  ҳамда бухоролик қидирувда бўлган шахс қўлга олингани  ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, “Ислом давлати” террористик ташкилоти аъзоси Ўзбекистонга олиб келинганди .

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"