Жамият

Радарни тўсган фуқаро 15 суткага қамалди

Йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўзлаштирган, қоидабузарлик содир этмайдиган ҳайдовчилар талайгина. Аммо шундай тоифа ҳайдовчилар ҳам борки, қоидага амал қилишдан кўра йўл патруль хизмати инспекторлари билан талашиб-тортишишни, уларнинг ишига тўсқинлик қилишни афзал кўради.

Радарни тўсган фуқаро 15 суткага қамалди

 

 

Маълумки, тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар автомобиль йўлларида ўрнатилган махсус тезликни ўлчаш ускуналари воситасида аниқланмоқда. Бу эса, табиийки, айрим ашаддий қоидабузарлар, аниқроғи автомоблни тез ҳайдайдиган ишқибозларга ёқмайди.

 

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тасарруфида бўлган ана шундай махсус транспорт воситаларидан бири М39 халқаро автомобиль йўлининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтган қисмида иш олиб бораётган эди. Бу афтидан шу ердан ўтиб кетаётган ҳайдовчи Музаффар Раҳмоновга ёқмайди. У ўз шахсий “Cobalt” русумли машинасини тўғри унинг олдида тўхтатиб, ушбу ҳолатни қўл телефонига тасвирга ола бошлайди.

 

Йўл патруль хизмати инспектори ундан ишга ҳалақит бермасликни сўрайди. Аммо у қайсарлик қилиб, талабни бажармайди. Шундан сўнг инспектор ички ишлар бошқармасидан ёрдамчи куч чақиради. Улар ҳайдовчини ички ишлар идорасига олиб кетади. Керакли ҳужжатларни тайёрлаб, ишни судга чиқаради.

 

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида тўпланган ҳужжатлар, гувоҳлар кўрсатмалари атрофлича ўрганилиб, Музаффар Раҳмоновга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Базавий ҳисоблашнинг бир баравари, яъни 245 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

 

Аввалроқ Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида тақиқланган гиёҳванд моддаси ушлаб қолингани хақида хабар берган эдик.

 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.