Жамият

Самарқандда юк машинаси ЙПХ ходимининг хизмат машинаси билан тўқнашди

Самарқанд шаҳрида "Ford" юк машинаси ЙПХ ходимининг "Equinox" хизмат машинасига бориб урилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Самарқандда юк машинаси ЙПХ ходимининг хизмат машинаси билан тўқнашди

 

 

Таъкидлашича, 2021 йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтган М-37А автомобиль йўлининг 43-километрида, Тошкент–Бухоро йўналишида ҳайдовчи И.А. "Ford" русумли юк автомобилини бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган ҳайдовчи, ЙПХ ходими М.Расулов бошқарувидаги Equinox’нинг орқа томонига урилган.

 

 

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник зарар етган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Наманганда юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши вафот этгани ҳамда Жиззах вилоятида "Lacetti" автомашинасини 7-синф ўқувчиси бошқариб кетаётгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"