Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 14-15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲ саммитларида иштирок этади

14 октябрь куни давлатимиз раҳбари Қозоғистон раислигида ўтказиладиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдан ташқари мажлисида кузатувчи мақомида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев 14-15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲ саммитларида иштирок этади

 

Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари, Арманистон Бош вазири Кенгаш аъзолари ҳисобланади. Йиғилишда кузатувчи сифатида Куба Президенти ҳам сўзга чиқиши кутилмоқда.

 

Қайд этилишича, йиғилиш кун тартибига мувофиқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

 

Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида ЕОИИ билан амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб беради.

 

Ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми мамлакатимизга ўтган йил декабрь ойида берилганини таъкидлаш жоиз. Жорий йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳамда 2021-2023 йилларга мўлжалланган Қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди.

 

15 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси бўлиб ўтади. Унинг ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.

 

Беларусь раислигида ўтказиладиган тадбирда ташкилотнинг 30 йиллик фаолиятидаги кўп томонлама ҳамкорлик якунлари, шунингдек, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, миграция, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги шерикликни янада кенгайтириш борасидаги қўшма режалар кўриб чиқилади.

 

Хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш ҳамда кенг минтақада барқарор тараққиётни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

 

Ҳамдўстликда ҳамраислик қилаётган Ўзбекистон Президенти МДҲни ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепцияси мақсад ва вазифаларига эришиш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари суради.

 

Тадбир якунида МДҲ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кўп томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинади.

 

Аввалроқ БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида резолюция қабул қилгани ҳамда давлатимиз раҳабри БМТ Бош Ассамблеяси 76 сессиясида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбари Ермек Кошербаевни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика ҳамда гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухородаги замонавий тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди

“Шойигул” бренди остидаги тикув-трикотаж маҳсулотлари асосан Италия, Австрия, Буюк Британия ва Германия бозорларига экспорт қилинмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон биргаликда концерт томоша қилдилар

Қўшма чиқишлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги маданий англашув ва маънавий яқинлик рамзи бўлди.

custom img

Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси очилди

Янги бинода элчихона, консуллик бўлими ва дипломатлар учун турар-жойлар мавжуд.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон музокаралари якунида қатор муҳим битимлар имзоланди

Томонлар товар айирбошлашни ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга келишиб олди.

custom img

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари янги кооперация лойиҳаларини ишга туширди

Давлатлар ўртасида янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланди, шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчага Душанбе номи берилди.

custom img

Доналд Трампдан Шавкат Мирзиёевга мактуб келди

Трамп Мирзиёевни Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда G20 саммитига таклиф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"