Сурхондарёда "КамАЗ" "Lacetti" билан тўқнашди. 1 киши вафот этгани айтилмоқда
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида юк машинаси ва "Lacetti" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда вилоят ЙҲХБ.


Маълум қилинишича, 2021 йил 19 август куни Сариосиё тумани «Субҳидам» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-107 йўлининг 29-километрида "КамАЗ" юк машинаси шу хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотиб, қарама-қаршисидан келаётган "Lacetti" билан тўқнашган.
Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида одам вафот этган, лекин бу ҳақда аниқ маълумот берилмаган.
Бундан аввал “Cobalt” ва “ZIL” тўқнашуви фуқаро ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.







