Жамият

Тошкентда Telegram'да сохта гуруҳ очиб, одамларни алдаган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ Telegram'да сохта гуруҳ ташкил этиб, одамларни алдаётганларни қўлга олди. Бу ҳақда "Ёшлар" телеканалининг "Янги давр" информацион дастурида маълум қилинди.

Тошкентда Telegram'да сохта гуруҳ очиб, одамларни алдаган шахслар қўлга олинди

 

 

Маълум бўлишича, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББга маиший техника ишлаб чиқарувчи компаниялардан бирининг ходимлари мурожаат қилиб, компания савдо белгиси остида сохта Telegram-бот' ташкил этилгани бўйича ариза берган.

 

Қайд этилишича, сохта каналда обуначилар сони қисқа муддатда 400 мингдан ортиб, унда ўтказилаётган ёлғон хайрия акцияси сабаб компания call-марказига "гуруҳингиз орқали совринга эга бўлдим, шуни беришингизни сўрайман" мазмунидаги мурожаатлар сони кундан-кунга ортиб борган.

 

Бунинг оқибатида компания обрўсига путур етказилган, шунингдек, компания маҳсулотларини сотиб олган истеъмолчиларнинг саволларига жавоб бериш, уларнинг таклиф ва шикоятларини қабул қилиш билан шуғулланадиган call-марказга юклама ортишига сабаб бўлган.

 

Таъкидланишича, мазкур мурожаат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Telegram' тармоғида сохта гуруҳлар ташкил этиб, одамларни алдаётганлар ушланган.

 

"Қўлга олинганларнинг икки нафари Фарғона вилоятидан бўлган вояга етмаган шахслар эканлиги аниқланган. Улар гуруҳга катта миқдорда одам тўплаб, сўнг уни сотишни мақсад қилган", — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram' ижтимоий тармоғидаги ютуқли ўйинлар орқали бухоролик фуқарони чув туширган фарғоналик йигит ушлангани, Самарқандда 16 минг АҚШ долларини букмеккерлик сайтида ютқазиб юборган фирибгар аниқлангани ҳамда Андижонда виртуал фирибгар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.