Жаҳон

Туркия Афғонистон шимолидаги нефть конларини ўзлаштирмоқчи

Бунинг учун 250 миллион доллар инвестиция киритиш мўлжалланган.

Туркия Афғонистон шимолидаги нефть конларини ўзлаштирмоқчи

 

Туркия Амударё бассейнидаги нефть конларини ўзлаштириш учун катта маблағ ажратмоқчи. Бу ҳақда Афғонистон тоғ-кон саноати вазирлигига таяниб Ariana News хабар берди.

 

Вазирлик расмий вакили Исматулла Бурхоннинг маълум қилишича, турк компаниялари бунинг учун 250 миллион доллар инвестиция киритмоқчи.. Аммо Бурхон бу айнан қайси компаниялар эканини очиқламаган. Шу билан бирга у Амударё нефти учун Марказий Осиё ва Эрон корхоналари ҳам рақобатлашаётганини маълум қилган.

 

Афғонистон савдогар ва инвесторлари ассоциацияси раҳбари Боз Муҳаммад Ғайратнинг таъкидлашича, мамлакат шимоли углеводородларга бой. У Россия компанияларини ҳам конларни ўзлаштиришга чақирган.

 

Маълумот ўрнида: 2006 йилда АҚШ геология хизмати шимолда 1.6 миллиард баррель нефть, 450 миллиард кубометр табиий газ ва 14 миллион куб метр суюлтирилган углеводород газ захиралари мавжудлигини аниқлаган. Амударё бассейнида кўплаб ўрганилмаган газ конлари бор.

 

Аввалроқ АҚШ Афғонистонга қўшимча 204 миллион доллар маблағ ажратгани тўғрисида хабар берилганди

 

 

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"