Жаҳон

Украина НАТО аъзосига айланадими?

Альянс бош котиби жавоб берди.

Украина НАТО аъзосига айланадими?

 

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, альянсга Украинани қабул қилиш бўйича ташкилот аъзолари якдил фикрга эга эмас. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.

 

"Улар (Украина) ҳозирча альянс аъзоси эмас. Аммо биз Киев билан ҳамкорликни кучайтирдик, улар билан кўпроқ ишлаяпмиз. НАТО аъзоси бўлиш учун НАТО стандартларига жавоб бериш керак. Биз уларга коррупцияга қарши курашда ёрдам беряпмиз. Аммо Украинанинг альянсга тўлақонли аъзо бўлиши учун НАТО'даги барча 30 давлат ягона консенсусга келиши лозим", — деган Столтенберг.

 

Шунингдек, альянс бош котиби Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда мамлакат "суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги"ни қўллаб қувватлашини маълум қилган. Аммо Столтенбергнинг сўзларига кўра, Зеленский кўпроқ нарсани — НАТОнинг тўлақонли аъзосига айланишни хоҳлайди.

 

Аввалроқ Туркия Украина ва Грузиянинг НАТО'га интилишини қўллаб қувватлашини маълум қилганди.  Шунингдек, Путин президентлиги бошида Россияни НАТО аъзосига айлантиришни истагани ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Расмийлар ёқилғининг денгизга тўкилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Номзодлар Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан олдиндан текширилган.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

Псков вилоятида мигрант болаларни фақат пуллик асосда ўқитиш таклиф қилинди.