Жамият

Қонунни бузган валютафурушнинг “бозори” ўхшамади

Ғиждувон тумани деҳқон бозорида ноқонуний валютафурушлик билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

Қонунни бузган валютафурушнинг “бозори” ўхшамади

 


Фуқаро A.Г. Ғиждувон тумани марказий деҳқон бозори кириш дарвозаси олдида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланаётган вақтида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан, Департаментнинг Пешкў туман бўлими ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.

 

У ҳар бир AҚШ долларини 10.650 сўмдан ва Россия рублини 140 сўмдан ҳисоблаб, 600 AҚШ доллари ҳамда 140.000 рублни жами 25.990.000 сўмга сотиб олган вақтда қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан A.Г.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чегарада қалбаки валюталарни олиб киришга бўлган уринишларнинг олди олингани ҳамда сохта долларга телефон сотиб олган фирибгарнинг ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.