Жамият

Қашқадарёда ЙПХ ходимлари томонидан калтакланган фуқаролар қамоққа олинди

Қаршидаги жанжал тафсилотлари бўйича дастлабки маълумот берилди.

Қашқадарёда ЙПХ ходимлари томонидан калтакланган фуқаролар қамоққа олинди

 

 

Бугун ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрининг марказий кўчаларининг бирида содир бўлган жанжал видеоси тарқалди. Мазкур видео бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 16 сентябрь куни соат 23:00 ларда Қарши шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига 1990 йилда туғилган фуқаро Н.А. ҳамда унинг шериклари 1995 йилда туғилган Н.А. ва 1987 йилда туғилган Х.А.лар маст ҳолатда фаол қаршилик кўрсатган.

 

Уларга нисбатан МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси  (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда ҳуқуқбузарлар процессуал тартибда қамоққа олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чироқчида профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини йиртган фуқарога жиноят иши қўзғатилганди. Шунингдек, Қаршида тунда катта йўл ўртасида бир фуқаронинг ИИВ ходимларидан қочаётгани акс этган видео тарқалганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"