Жамият

Навоий ҳақида ҳужжатли фильм олиш асносида туркий тиллар султонига руҳан боғландим

Юртимизда “Ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивали бошланди. Ушбу кинофестивалда бир гуруҳ киноижодкорлар иштирок этмоқда. Хусусан, туркиялик сценарист ва продюсер Хусейн Озден ​ўзбек киноси тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Навоий ҳақида ҳужжатли фильм олиш асносида туркий тиллар султонига руҳан боғландим

 

 

— Туркий тиллар султони Алишер Навоий ҳақида “Туркнинг улуғ чинори” номли ҳужжатли фильм суратга олганимдан беҳад фахрланаман. Бу осон иш эмас эди. Чунки бунинг учун Навоий даврини чуқур билиш ҳамда буюк шоир руҳониятини англаш, ҳис қилиш талаб этилади.

 Навоий асарларида инсон омили асосий ўрин тутади. Навоийни бор бўйи билан кўрсатиш ва дунёга танитиш ҳар бир зиёлининг вазифасидир. Шу боис дастлаб буюк шоир  ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишга ҳаракат қилдим. Жуда кўп изландим. Бунинг учун  менга йиллар керак бўлди. 

Бу фильмга бор тажрибам, билимим ва қалбимни бердим. Аммо шунда ҳам кўнглим тўлмади. Фильмнинг яратилишида 30 дан зиёд ўзбек олимлари, Ўзбекистон Кинемотография агентлиги яқиндан ёрдам берди. Бу мен учун “олтин фонд” вазифасини ўтади. Фурсатдан фойдаланиб, менга  ёрдам берган барчага ташаккур билдираман. Агар улар менга беминнат ёрдам бермаганида бу асар яратилмас эди.  

Ана шу жараёнда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Абу Райҳон Беруний ҳақида ҳам ҳужжатли фильм суратга олишни ният қилдим.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Бундан аввалроқ Вивек Сривастава ўзбек фильмлари жуда ёқишини айтганди. Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Болливуд юлдузи Митхун Чакраборти ташриф буюргани, Октай Кайнаржа янги Ўзбекистон ҳақидаги фикрларини айтгани ҳамда Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"