Навоийда қайнота куёвини пичоқлаб ўлдириб қўйди
Навоий вилояти ИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаро ўз куёвини пичоқлаб ўлдирди.


Аниқланишича, фуқаро Т.Г.нинг куёви А.К. билан ўзаро муносабатлари олдиндан яхши бўлмаган. Оқибатда, Т.Г. қизи Н.К.ни ўз уйига олиб келади. Бироқ унинг тўрт нафар фарзанди куёви уйида қолади. Т.Г. бироз муддатдан кейин набираларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлади.
Шу сабабли фуқаро кечаси спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда тунги соат 02:30 лар атрофида ўзига тегишли бўлган “Cоbаlt” автомашинасида куёви А.К.нинг яшаш хонадонига борган.
Шундан сўнг қўлида бўлган ошхона пичоғи билан танасининг турли жойларига бир неча марта уриб, ҳаёт ва соғлиғи учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказиб воқеа жойидан кетади.
Воқеа юзасидан Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди(жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Самарқандда ер талашган йигит пичоқлангани, вояга етмаган шахс уч тенгдошига пичоқ ургани ҳамда қайниука поччасидан қасд олиш учун унинг акасини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







