Жамият

Электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлар ушланди

Улар бундай ноқонуний ҳамда шафқатсиз равишда балиқ овлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлар ушланди

 

 

Унда айтилишича, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идораси  ўтказган тунги назорат тадбирида “У. Кубаев” СИУ ҳудудидан оқиб ўтган каналдан бир неча  фуқаро томонидан ноқонуний равишда электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланган. Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддасига эътибор қаратган.

Мазкур моддада “Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш”   фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима тайинлашга сабаб бўлади. Шунингдек, агар ҳуқуқбузар электр қурол ёки шунга ўхшаш ашёлар билан ов қилган бўлса, унинг анжомлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима ундириб олинади.

Ҳаракатнинг қамрови ва ҳолатига қараб, фуқаро уч йил муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солинади.

Бундан аввал Қорақалпоғистонда кийикларни ўлдириб, УАЗда олиб кетаётганлар ушлангани, Ўзбекистонда энди ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида катта миқдордаги балиқларнинг ноқонуний овланишининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлар ушланди | Zamon.uz