Жамият

Тошкентда 1,5 миллиард сўмга яқин ноқонуний товарлар йўқ қилинди

Сўнгги пайтларда Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида 1,5 миллиард сўмга яқин ноқонуний товарлар йўқ қилинди.

Тошкентда 1,5 миллиард сўмга яқин ноқонуний товарлар йўқ қилинди

 

 

 Мажбурий ижро бюроси ахборот хизматининг хабар беришича, бюронинг шаҳар бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва масъул идоралар билан ҳамкорликда товар моддий бойликларларини йўқ қилиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

 

 

Маълум қилинишича, бошқарма иш юритувидаги жами 87 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 1 миллиард 120 миллион сўмлик яроқсиз дори воситалари, 195 миллион сўмлик кимёвий суюқлик ашёлари, 64 дона GSM шлюзлар, пичоқ ва бошқа мулклар, 3 дона телефон, 16 миллион сўмлик парфюмерия воситалари, 2 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ва 3 миллион сўмлик автотранспорт жиҳозлари йўқ қилинган.

 

 

Аввлроқ Ангренда 15,3 миллиард сўмлик ноқонуний олиб кирилган парфюмерия воситалари ҳамда Давлат харидларига оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.