Жамият

Бўстонлиқда 150 метр баландликдан "Spark" жарликка тушиб кетди, ҳайдовчиси омон қолди (видео)

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида автоҳалокатга учраган автомобиль ҳайдовчисининг ҳаётини хавфсизлик камари қутқариб қолди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бўстонлиқда 150 метр баландликдан "Spark" жарликка тушиб кетди, ҳайдовчиси омон қолди (видео)

 

 

"1 октябрь куни "Spark" автомобили Чимён томон ҳаракатланаётган бўлган. Тошкент — Чимён автомобиль йўлининг Бўстонлиқ тумани ҳудудига кирувчи 76-километрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўлдан 150 метр пастга тушиб кетган", — дейилади хабарда.

 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи аёл хавфсизлик камарини таққани сабаб омон қолгани айтилмоқда. Унга ҳеч қандай шикаст етмаган, фақат бироз қўрқув босган, холос. 

 

 

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси жойига Тошкент вилояти ФВБнинг қутқарув отряди етиб келган. Қутқарувчилар ҳайдовчига психологик ёрдам кўрсатган. Автомобиль эса бир неча дақиқа ичида махсус техникалар ёрдамида чиқариб олинган.

 

 

Аввалроқ “Nexia” ҳайдовчиси маст ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай Фарғона каналига тушиб кетганди. Шунингдек, Наманган вилояти Поп туманида "Nexia" йўл четидаги пастликка қулаши оқибатида йўловчи аёл вафот этгани, Водий— Тошкент йўналишида ҳаракатланган “Cobalt” автомобили ағдарилиб кетгани ҳамда Қамчиқ довонида "Nexia" йўловчиси пастликка тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"