Ўзбекистон

“Кia Узбекистан”  “К8” седанини сотишни бошлади

Бу ҳақда “Spot.uz” хабар берди.

“Кia Узбекистан”  “К8” седанини сотишни бошлади

 

 

Унда айтилишича, компания еттита моделни намойиш қилган. Улар – “Seltos”, “K5”, “Sorento”, “Soul”, “Stinger”, “Carnival” va “K8”.

 

Таъкидлаш керакки, “Кia Узбекистан” мазкур моделларни 2022 йилга режа қилаётган эди. Буларнинг бозори чаққони “К8” седани ҳисобланади.

 

Компания Ўзбекистон бозорига 2020 йил октябрь ойидан жадал кириб келишни бошлаган. Ўшанда автомобиль ишқибозларига асосан “Seltos” ва “К5” моделлар тақдим қилинган. Шундан сўнг июнь ойидан бошлаб “Sorento” ва “Soul”, август ойига келиб яна иккита модель — “Stinger” ва “Carnival” сотувга қўйилган.

 

Шундай қилиб, компания ҳозирда Ўзбекистонда еттита автомобиль моделини намойиш этади. Уларнинг ичида бозори чаққон дейилаётгани – “К8” седани бўлиб, 586,9 миллион сўмдан бошланади.

 

“Кia” компанияси Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни 2020 йилнинг кузида бошлаган. Жиззахдаги ишлаб чиқариш линияси “Кia” компаниясининг Россиядаги бош штаби назорати остида ташкил этилган.

 

Автомобиллар Жиззах заводида СКД усулида (автомобилни йиғиш) ишлаб чиқарилади ва заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг автомобилни ўз ичига олади.

 

Компания 2022 йил охирига бориб, СКД усулида ишлаб чиқариш қувватини 100 мингтага етказишни режалаштирмоқда.

 

Бундан аввал Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлангани, “UzAuto Motors” янги “Chevrolet Captiva” сотишни бошлагани ҳамда “Tesla” автомобили тезлик бўйича рекордни янгилагани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

“Ҳақингизни талаб қилинг” — Энергетика вазири тадбиркорларга мурожаат қилди

Энергетика вазири электр ва газ тармоқларига уланиш бўйича хизматни илтимос эмас, қонуний равишда талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

custom img

Фарғонада “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

Ҳудудни тозалаш ишлари вақтида ўт ўриш қурилмасининг тиғи узилиб чиқиб, ходимнинг юрагига санчилган.

custom img

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни назоратга олди.

custom img

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

Тошкентда маҳаллаларни обод қилиш бўйича 1 200 га яқин масъул иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

custom img

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

Ҳодисада 8 нафар бола жароҳатланган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ тўрт кун ўтиб вафот этган.

custom img

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” бошланди.

custom img

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний крипто-актив савдоси фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"