Сиёсат

“Тошкент” боғи халқларимиз дўстлигининг навбатдаги янги рамзи бўлади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган таркибда давом этди.

“Тошкент” боғи халқларимиз дўстлигининг навбатдаги янги рамзи бўлади — Шавкат Мирзиёев

 

 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли биродар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

 

 

Давлат раҳбарлари кейинги йиллардаги ўзаро савдо суръатини мамнуният билан қайд этиб, товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш учун мавжуд барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.

 

 

Савдо уйларини ташкил этиш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишни назарда тутган ҳолда ўзаро етказиб берилаётган маҳсулотларнинг номенклатурасини кенгайтириш ва диверсификация қилиш – бу борадаги йўналишлардан биридир.

 

Қайд этилишича, турли тармоқларда саноат кооперациясини ривожлантириш, шу жумладан автомобиллар йиғиш, кимёвий маҳсулотлар, электр техникаси ва маиший техника, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, логистика инфратузилмасини яратиш ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди.

 

 

Ўзбекистон Президенти тегишли “йўл харитаси”ни тайёрлашни таклиф қилди.

 

Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Ашхобод битимини биргаликда илгари суриш ҳамда Туркманбоши денгиз портининг ноёб имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

 

 

Бу борадаги ўзаро мувофиқлаштирилган қўшма саъй-ҳаракатлар юк ташишлар ҳажмини ошириш ҳамда транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратади.

 

Икки мамлакат ҳудудларидаги имкониятларни янада тўлиқ ишга солиш муҳим экани қайд этилди. Ҳамкорликнинг янги механизми – Ҳудудлараро форум ўтказишни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

 

Сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик юксак баҳоланди. Сув хўжалиги масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани олқишланди. Туямўйин сув омборининг Султон Санжар тўғонини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш бошлангани мамнуният билан қайд этилди.

 

Халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва ўзаро англашувни кучайтиришнинг муҳим омили бўлган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

 

Маданият ва кино кунлари, театрлар ва мусиқий жамоаларнинг ижодий сафарлари, олимларнинг учрашувларини ва шу каби бошқа тадбирларни ташкил этиш халқларимиз янада яқин бўлишига хизмат қилади.

 

Шу маънода, Тошкент халқаро кинофестифалини “Ипак йўли дурдонаси” номи билан қайта тиклаш ташаббуси Туркманистон томонидан қўллаб-қувватлангани таъкидланди.

 

 

Ўзбекистон Президенти бугун мамлакатимизда туркман миллатига мансуб 200 минг нафардан зиёд фуқаро истиқомат қилаётгани. Улар Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини ташкил этувчи бошқа барча миллат ва элатлар билан биргаликда бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ ҳаёт кечирмоқда.

 

- Улар ўз тили, маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантиришлари учун бундан буён ҳам барча шароитларни яратамиз. Ишончим комил, ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич ташаббуси билан Ашхободда барпо этилаётган “Тошкент” боғи халқларимиз дўстлигининг навбатдаги янги рамзи бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Музокараларда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тараққиёт гарови экани таъкидланди.

 

- Афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга, ушбу мамлакатда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда туркманистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, - деди Ўзбекистон Президенти.

 

Президентлар халқаро майдонда, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин мулоқотни давом эттириш ва ташаббусларни биргаликда илгари суришга келишиб олдилар.

 

- Бугунги учрашув натижалари стратегик шериклигимизни янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилади, ишонч, ўзаро англашувни мустаҳкамлашга имкон беради, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Музокаралар якунида Президентлар Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраисларига эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлашга топшириқ бердилар.

 

Аввалроқ Туркманистон Президенти Тошкентга келгани, Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бошлангани ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 23 та ҳужжат имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.