Янгийўлда “Оилавий болалар уйи” фаолияти қайта тикланди
Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилувчи Казакбоевлар оиласи эзгу ишга қўл уриб, Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйидан 6 нафар ўғил-қизни тарбиясига олган ҳолда “Оилавий болалар уйи” фаолиятини йўлга қўйишди.


Шунингдек, Қуйичирчиқ туманида яшовчи Тожибоевлар оиласи ушбу Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган ака-ука Абдулазиз ва Миромон Абдукаримовларни тарбиясига олишди. Қувонарлиси ушбу маскан тарбияланувчилари, ака-сингил Азамат ва Зилола Илясовалар эса ўз оиласига, яъни онаси бағрига қайтарилди.
Аввалроқ жазо муддатини ўтаганлар ҳам фарзанд асраб олишлари мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, фарғоналик Шомаҳмудовлар оиласи 6 нафар ҳамда гулистонлик Болтаевлар эса 5 нафар фарзандни тарбиясига олганди.
Чўлпоной Аҳмедова







