Жамият

Тошкентда автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофор ва йўл четидаги уйга бориб урилди

Пойтахтда автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофор ва йўл четидаги уйга бориб урилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофор ва йўл четидаги уйга бориб урилди

 

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 октябрь куни соат тахминан 07:00ларда Яшнобод тумани, Уйсозлар 1-тор кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

 

Қайд этилишича, ҳайдовчи 1987 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги "Mersedes Bens" русумли йўловчи ташувчи автобусида ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, чорраҳадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб тўхтаган.

 

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, ушбу автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этгани, Сурхондарёда “Matiz” ҳайдовчиси 12 ёшли қизни уриб юборгани, Самарқандда "Lacetti"нинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши аянчли якунлангани ҳамда Қаршида "Nexia" ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофор ва йўл четидаги уйга бориб урилди | Zamon.uz