Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида жойлашган IT академиясига борди

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари чоғида Юқори Чирчиқ туманида жойлашган  “Astrum” IT aкадемиясида бўлиб, бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида жойлашган IT академиясига борди

 

Икки қаватли бино замонавий жиҳозланган, 700 тадан ортиқ компьютер билан таъминланган. У таълим ва ишлаб чиқаришни қамраб олган кластер бўлади. Ёшлар аввал дастурлашни ўрганиб, кейин шу соҳада ишлайди. Уларнинг ўзлаштиришини сунъий интеллект баҳолайди.

 

Ҳозирги кунда кластерда ўқиш истагида бўлган ёшлар саралаб олинмоқда. Президент улар билан суҳбатлашди.

 

- Агар замонга муносиб бўламан, ўз ишимни топаман, яхши яшайман десаларингиз, шу соҳани ўрганинг. Келажакка инвестициянгиз - шу. Ҳам билим олиб, ҳам амалда татбиқ қилиб, оилангиз, эл-юртимизга кўмакдош бўласизлар, деб ишонаман, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Мутасаддиларга шу ерда ёшлар учун коворкинг марказ, турар жой барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.

 

- Биз учун ёшлар сиёсати - биринчи ўринда. Бу ерда иқтидорли, билимли болалар ўқийди. Уларга замонавий, эркин шароит яратиш керак. Уйи ҳам, овқатланиши ҳам, спорти ҳам, дам олиши ҳам шу ерда бўлиши зарур. Давлат ташкилотлари, саноат корхоналарининг буюртмаларини шакллантириб, бу мутахассисларни иш билан таъминлаш муҳим, - деди Президент.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 14-15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲ саммитларида иштирок этиши ҳамда БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида резолюция қабул қилгани  хабар қилинганди.

 

custom img

Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи якунланди

Олий мартабали меҳмонни Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе кузатиб қўйди.

custom img

Грузияда Алишер Навоий ҳайкали очилди

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Ираклий Кобахидзе иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган декларация ва ўндан ортиқ меморандум ҳамда битимлар имзоланди.

custom img

Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе тор доирада ва икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон Президенти Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Тбилиси телеминораси фонида суратга тушди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"