Жамият

Тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

 

Текширувда  муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Р.Р. “A.Р.” МЧЖ  раҳбарининг ишончига кириб, унга Жиззах вилояти Зафаробод туманида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлигини айтган. Шундан 5 қаватли 1 та уй қуриш учун шартнома тузишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилган. Бунинг  эвазига  эса ундан фирибгарлик йўли билан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида  ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушлангани ва Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларига олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

 

Шунингдек, Жарқўрғон туманида захирадаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгарга жазо қўлланилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"