Жамият

Маҳаллаларда иш излаб қаерга мурожаат қилишини билмай “боши қотган” аёллар сони қачон қисқаради?

Ўтган 5 йилда 800 юз мингдан ортиқ аёллар доимий иш ўрнига эга бўлди. Қишлоқ жойларида 150 мингдан ортиқ аёл текстиль йўналишида ишга жойлаштирилди.

Маҳаллаларда иш излаб қаерга мурожаат қилишини билмай “боши қотган” аёллар сони қачон қисқаради?

 

Ҳудудларда “Аёллар дафтари”га киритилган 250 минг нафар хотин-кизга ишга жойлашиш масаласида  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалий кўмак кўрсатилди. Аммо ҳали-ҳамон ён-атрофимизда иш излаб, қаерга мурожаат қилишини билмай юрган хотин-қизлар ҳам йўқ эмас.

 

Халқаро медиа-холлда ташкил этилган навбатдаги очиқ мулоқот аёллар бандлиги мавзусига бағишланди. Унда иштирок этган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари Нозим Ҳусановнинг айтишича, бундай ҳолатларда аёллар вазирликка, жумладан, ташкилотнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига мурожаат қилишлари мумкин.

 

— Иш излаётган фуқаролар, шу жумладан, аёллар вазирликнинг (71) 200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига ҳам бемалол мурожаат қилишлари мумкин. Бунда мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади, — дейди Нозим Ҳусанов.

 

Шу ўринда яна бир маълумот: 2022-йилнинг январь ойидан Президентнинг камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб этишга доир қатор қарорлари асосида маҳаллаларда 1000 та ўқув масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Уларда тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик каби касбларга қайта ўқитилади. Натижада, йилига 26 000 нафар хотин-қизлар ва ёшлар касб-ҳунарли бўлади.

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқитиш имконияти яратиши ҳақида айтганди. Шунингдек, вазирлик томонидан ўтказилган брифингда матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ажратаётган субсидия кимларга берилиши ҳақидаги саволга батафсил жавоб берганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Маҳаллаларда иш излаб қаерга мурожаат қилишини билмай “боши қотган” аёллар сони қачон қисқаради? | Zamon.uz