Қўйлиқда автобус 2 та автомобиль билан тўқнашди
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.


Аввалроқ Тошкент шаҳар, Фарғона йўли кўчаси (Сангорoд олди)да учта автомобиль иштирокида ЙТҲ рўй бергани ҳақида видео берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 19:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўлида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ў.Ў. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобус ва ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Қайд этилишича, тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда "Lacetti" ва автобус иштирокида ЙТҲ юз бергани, Қаршида "Nexia" ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингани ҳамда "Lacetti"нинг дарахтга бориб урилиши оқибатида йўловчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.







