9 йил олдин содир этилган мудҳиш қотиллик фош этилди
Бундан 9 йил аввал Қашқадарё вилояти, Косон тумани, “Қорабўйин” маҳалласида яшаган Т.Ғ. ўзига тегишли “Nexia-2” русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Кейинроқ, Т.Ғ. бошқарувидаги автомашина Самарқанд шаҳар, “Маданият” маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг орқа томонидан топилган ва ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратурасииноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бедарак йўқолган Т.Ғ.нинг автомашинасини кўздан кечириш давомида, автомашинанинг турли жойларидан жами 14 дона бармоқ, кафт излари олинган.
Терговда аниқланишича, М.O., Т.А. ва Д.С. томонидан бедарак йўқолган Т.Ғ қасддан ўлдирилиб, унинг жасадини Чироқчи тумани, “Шўрбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган заҳирадаги дала майдонида кўмиб, автомашинасини эса Самарқанд шаҳар, “Маданият” маҳалласи, “Нарпай” кўчасидаги кўп қаватли уйнинг орқа томонига ташлаб кетишганлиги аниқланган.
М.О., Т.А. ва Д.С.ларнинг содир этган жиноятлари уларнинг иқрорлик кўрсатувлари, жиноят содир этилган жойда аниқланган бармоқ излари, кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш ва юзлаштириш тергов ҳаракатлари ҳамда бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган.
Ушбу жиноят иши юзасидан 3 нафар шахсларга жиноят кодексининг Книнг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, барчасига "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, миб ходимига болта кўтарган раис жазолангани ҳамда Қаршида бар ходими меҳмонни пичоқ билан ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Муножат Валиева







