Ғиждувонда истеъмолга яроқсиз пахта ёғи ишлаб чиқарувчи яширин корхона аниқланди
Ғиждувон тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари идоралари томонидан "Буктарой" маҳалласида яшовчи M.M. ўзининг яшаш хонадонида яширин ноқонуний корхона очгани маълум бўлди.

Корхона қўлбола усулда чигитдан ёғ олиб ноқонуний тарзда сотиш ишлари амалга оширилган. Фуқаро М.М. 100 литр пахта ёғини 2.300.000 сўмга ўзга бир фуқарога сотаётган вақтда қўлга олиниб, ундан 100 литр миқдордаги қўлбола усулда чигитдан олинган жувоз ёғи ва ускуналар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан M.M. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186/2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Нурафшондаги яширин цехда қарийб 400 кг сифатсиз гўшт аниқлангани ҳамда Чилонзорда психотроп дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Муножат Валиева







