Жамият

Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни саралаш жараёнлари бошланди

Хабарингиз бор, Зулфия номидаги Давлат мукофоти оқила хотин-қизларни вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган.

Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни саралаш жараёнлари бошланди

 

 

Бугунги кунда Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилиб келинади.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг ноябрь ойида ҳудудий саралаш жараёнлари ўтказилади. Ишчи гуруҳларига Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этиш, уларнинг ҳужжатларини жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига эришиш каби масъулиятли вазифа юкланган.

 

Қайд этилиишича, ҳужжатларни саралаш жараёнида туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан талабгорларнинг республика ва халқаро миқёсда ўтказилган фан олимпиадалари, танловлар, кўргазмалар, конференциялар ва бошқа нуфузли тадбирларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритганлиги эътиборга олинади.

 

Маълумот учун: илгари ушбу мукофот 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган талабгорларга, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг биттадан вакилларига жами 14 та берилар эди. Эндиликда Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан жами 28 нафар хотин-қизларга берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолганди.

 

Аввалроқ “Эл-юрт умиди” жамғармаси 272 ўринли стипендия танловини эълон қилгани, Москвадаги гўзаллик танловида ўзбекистонлик қиз ғолиб бўлгани ҳамда "Туркистон гўзали" унвони миллий ҳакамлар ҳайъати томонидан 18 ёшли Султонбиби Шаҳаповага берилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"