Жамият

46 йил аввал ишлаб чиқарилган технологик ускунани Ўзбекистонга янги деб олиб кирмоқчи бўлган қаллоблар фош бўлди

Бу орқали улар 1 миллиард сўмдан зиёд божхона имтиёзларини суиистеъмол қилмоқчи бўлган.

46 йил аввал ишлаб чиқарилган технологик ускунани Ўзбекистонга янги деб олиб кирмоқчи бўлган қаллоблар фош бўлди

 

Қашқадарёда 46 йил аввал ишлаб чиқарилган технологик ускунани гўёки янги деб олиб кирмоқчи бўлган қаллоблар фош қилинди.  

 

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналардан бирининг номига хориждан келтирилган пўлат сим ишлаб чиқарувчи технологик асбоб-ускуналарни божхонада расмийлаштириш жараёнида навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди.

 

Қайд этилишича, расмийлаштирув жараёнида қиймати 644,6 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мазкур ускуналар “Хавфларни бошқариш тизими”да “қизил” йўлакка йўналтирилгани боис, божхона кўригидан ўтказилди.

 

Аслида ҳужжатларда ушбу технологик ускуналар 2020 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатилган эди. Боиси, амалдаги тартибларга кўра ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган бу каби ускуналар учун божхона тўловларидан имтиёзлар назарда тутилган.

 

Таъкидланишича, божхона кўриги давомида мазкур технологияларнинг бири 1975 йилда, иккинчиси эса 2017 йилда ишлаб чиқарилгани аниқланди. Уларни ҳужжатларда гўёки 2020 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатиш орқали  юк эгалари ноқонуний равишда божхона тўловларидан 1 миллиард 33 миллион сўмлик имтиёзларни қўлга киритмоқчи бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Қашқадарёда бировнинг уйига меҳмонга келган шахс машина ўғирлаб қочиб кетгани, Қувасойда чет давлатга ишга юборишни ваъда қилиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада пластик картадан пул ўғирлаган шахс қўлга тушгани, Учтепада 15 млн сўм миқдоридаги қарийб 1000 метрлик кабеллар ўғирлангани ҳамда Харидорга чой содасини кимёвий модда сифатида ўтказаётган фирибгарлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.