Жамият

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев овоз берди

Қашқадарё вилоятида овоз бериш жараёни Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев овоз берди

 

Хусусан, Қарши шаҳридаги 4-сайлов участкасида ҳам аҳоли овоз бериш жараёнида фаол иштирок этмоқда.

 

Маълумотларга кўра, мазкур сайлов участкасида “Геолог” маҳалласида яшовчи 1 минг 591 нафар сайловчи рўйхатга олинган.

 

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам мазкур участкага бориб биринчилар қаторида овоз берди.

 

Маълумот учун: 13-Қашқадарё сайлов округидан олинган сайловчиларнинг электрон рўйхати асосидаги охирги маълумотларга кўра, округ бўйича сайловчиларнинг умумий сони 1 миллион 870 минг 805 нафарни ташкил этади ва шундан 143 минг нафари сайловда биринчи марта қатнашувчи ёшлардир.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этганди.

 

Бундан аввал Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов"Миллий тикланиш" демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ҳамда Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисова Учтепа тумани 116-мактабдаги 206-сайлов участкасида овоз бергани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокими Даврон ҲидоятовСамарқанд вилояти ҳокими Эркинжон ТурдимовФарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда 126 ёшли Хувайдо момо ўзи танлаган муносиб номзодга овоз бергани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"