Жамият

Маиший газ баллон қандай ўрнатилишини биласизми?

Икки қаватдан юқори бўлган уйларда, ертўла ва ярим ертўлаларда, чордоқда газ баллон қурилмаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Маиший газ баллон қандай ўрнатилишини биласизми?

 

Суюлтирилган газдан фойдаланишда маълум хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш жуда муҳимдир. Акс ҳолда, инсоннинг мол-мулки, ундан ҳам ёмони, соғлиги ва ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

 

Тўлдирилган газ баллонларини яшаш хоналари, санаузеллар, даҳлиз, ертўла ва иситиш тармоқлари олдида сақлаш мумкин эмас. Носоз газ баллондан фойдаланмаслик, ўзбошимчалик билан уларни таъмирламаслик лозим.

 

Қиш вақтида баллонларни иссиқ сув ёки очиқ олов ёрдамида қиздирмаслик керак. Акс ҳолда бундай ҳолатлар бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Газ баллонлари бинога кириш жойидан 5 метр масофада, деворнинг эшик ромлари ўрнатилмаган томонига ёнмайдиган материаллардан қурилган алоҳида хона ёки махсус қутига ўрнатилади.

 

Маълумот учун:  газ баллонлар – суюлтирилган ва сиқилган газларни сақлаш учун мўлжалланган сиғимлар ҳисобланади. Баллонлар пайвандлаган ёки бутун чўзилган, юқори қисми торайган сиғим бўлади.  Пастки қисмида мустаҳкамлиги учун таглик ва юқори қисмида 2 та уланиш резьбалари мавжуд.

 

Баллоннинг юқори қисмида паспорт маълумотлари ўйиб ёзилган бўлади, яъни ишлаб чиқарувчи завод, баллон рақами, ишлаб чиқариш санаси, кейинги синов санаси, ишчи ва синов босими, “ОТК” (Техник назорат бўлими) тамғаси туширилади.  Баллонларни қайта текширувдан ўтказиш  5 йилда бир марта ўтказилади ва баллонда кейинги синов санаси ўйиб ёзилади.

 

Баллонлар бир нечта тури мавжуд. Булар газнинг турига кўра, кислород, ацетилен, пропан. Бўялишига кўра эса кислород-кўк, ацетилен-оқ, пропан ва метан-қизил, углекислий газ-қора, водород-яшил, аргон-кулранг, гелий-жигарранг бўлади.

 

Шунингдек, ёзув матни ва ранги бўйича Ацетилен-қизил, водород-қизил, кислород-қора, пропан-оқ, қора, бошқа газлар-оқ бўлади. Тузилиш бўйича – бутун чўзилган, пайвандланган турлари мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Самарқандда аҳолидан ўмарилган газ қайтарилгани  ҳамда Озода Нурсаидовани туғилган кунида  газ орқали шиширилган шарлар портлаб кетгани  ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда "УАЗ" автомобилига ўрнатилган газ баллон портлаганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Маиший газ баллон қандай ўрнатилишини биласизми? | Zamon.uz