Жамият

Яккасaрой туманида  содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Маълум бўлишича, Тошкентда “Lacetti” юқори тезликда автобусга урилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди.

Яккасaрой туманида  содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 27 октябрь куни тахминан соат 00:10 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида Lacetti'ни ишончнома асосида бошқариб борган 25 ёшли М.М. бошқарувни йўқотиб, машина йўл четида тўхтаб турган 57 ёшли Ш.Х. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” автобуси билан тўқнашган.

 

Тўқнашув оқибатида “Lacetti” ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

 

Ҳозирда мазкур маълумот  бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўстонлиқда 150 метр баландликдан "Spark" жарликка тушиб кетди, ҳайдовчиси омон қолгани  ҳамда Қамчиқ довонида “Cobalt” ағдарилиб кетганди. Шунингдек, “Қамчиқ” да “Nexia” йўловчиси пастликка тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"