Жамият

Қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти  бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ўзаро ҳамкорликда  Янгийўл шаҳрида ўтказган тезкор тадбирда қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланувчи шахслар ушланди.

Қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди

 

 

Қайд этилишича, 1993 йил Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Янгийўл шаҳридаги яшаш манзилида онаси ҳамда аёли билан биргаликда қалбаки миллий валюта тайёрлаш билан шуғулланган.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида улардан 19,6 млн. сўм миқдоридаги 196 дона қалбаки 100 минг сўмлик купюра, 2 та компьютер, 2 та рангли принтер, қоғоз кесиш ускунаси ва бошқа ашёвий далиллар олиниб расмийлаштирилди.

 

Унинг яшаш хонадонида 1 дона пневматик тўппонча борлиги ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилди.

 

Шу билан бирга, қалбаки валюта сотиб олиш учун келган Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи, 1971 ва 1984  йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс ҳам ҳибсга олинди.

 

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  ДХХ томонидан қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахслар аниқлангани ҳамда сохта долларга телефон сотиб олган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"