Чироқчидаги ЙТҲ юзасидан ИИВ расмий муносабат билдирди
Ҳодиса оқибатида автомобилда бўлган йўловчи, 2002 йилда туғилган Ж.С. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ Чироқчи тумани Халқобод қишлоғи ҳудудида "Nexia" автомобили жарликка қулаб тушгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 10:30 атрофида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Ҳалқаобод қишлоғи ҳудудида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.Б. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, пастлик (сойлиқ)ка ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида автомобилда бўлган йўловчи, 2002 йилда туғилган Ж.С. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яккасaрой туманида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этгани, Бўстонлиқда 150 метр баландликдан "Spark" жарликка тушиб кетгани, Қамчиқ довонида “Cobalt” ағдарилиб кетгани ҳамда “Қамчиқ” да “Nexia” йўловчиси пастликка тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.







