Хоразмда ёзган аризасини қайтариб олиш учун 6 минг АҚШ доллар талаб қилган товламачи ушланди
Фуқаронинг устидан ёзган мурожаатларини қайтариб олиш эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилган товламачи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, департаментнинг Гурлан тумани бўлими фуқаро Г.С. фуқаро Н.А.томонидан туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонида ноқонуний равишда уй-жой қураётгани юзасидан туман ҳокимлиги ва кадастр идораларига йўллаган мурожаатларини қайтариб олиш ва барча даъвосидан воз кечиш эвазига ундан товламачилик воситасида 6 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ёзган аризасини қайтариб олиш учун корхона раҳбаридан 180 млн сўм талаб қилгани, Андижонда танишининг телефонини тортиб олиб, товламачилик қилган икки шахс ушлангани, Навоийда ака-ука товламачилик қилиб, Жанубий Кореяга юбориш учун икки дўстидан 3 000 доллардан пул ундиргани ҳамда Жиззахда фирибгар ўз дўстининг 3 500 АҚШ долларини ўмаргани ҳақида хабар берилганди.







