Жамият

8800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний  равишда сотаётган шахс ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

8800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний  равишда сотаётган шахс ушланди

 

Бугунги кунда божхоначилар  пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар олиб бормоқда.

 

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

 

Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, Ғиждувон шаҳрида ўтказилган  тадбир давомида фуқаро Ш.А. шартли харидорга қиймати 4,4 миллион сўмлик 8800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Наманганда "Lacetti"дан ҳужжатсиз 80 миллион сўмлик дори-дармон топилгани, Тошкентда “kleksan” дори воситасини ноқонуний муомалага киритаётган шахсларнинг қўлга олингани, чет элдан келган фуқаронинг “ҳийласи" иш бермагани ҳамда Навоийда XIX асрга тегишли танга ва қоғоз купюраларни хорижга олиб чиқиб кетаётган шахслар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"