Жамият

"Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти қачон ўтказилиши маълум бўлди

Сараланган фильмлар "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимотида 2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар (икки йил давомида) премьераси бўлиб ўтган киномаҳсулотлар орасидан танлаб олинган.

"Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти қачон ўтказилиши маълум бўлди

 

 

Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан анъанавий “Олтин Ҳумо”- 2021 миллий кинотақдимоти ўтказилади. Саралаш комиссияси аъзолари томонидан танланган номзодлар номинациялар бўйича ғолиблик учун даъвогарлик қилишади.

 

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бадиий фильмлар учун ажратилган жами 14 та номинациянинг 13 тасида – "Энг яхши компьютер графикаси", "Энг яхши овоз режиссёри", "Энг яхши грим рассоми", "Энг яхши монтаж иши", "Энг яхши либос бўйича рассом иши", "Энг яхши рассом иши", "Энг яхши кино бастакори", "Энг яхши операторлик иши" , "Энг яхши режиссёрлик иши", "Энг яхши аёл роли", "Энг яхши эркак роли", "Томошабин меҳрини қозонган фильм" номинацияларида “Илҳақ” бадиий фильми ғолиблик учун рақобатлашишади.

 

"Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти саралаш комиссияси аъзолари таркиби қуйидаги мутахассислардан иборат:

 

1. Исамат Эргашев – саралаш комиссияси раиси, кинорежиссёр, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими;

2. Шуҳрат Маҳмудов – кинорежиссёр, Давлат мукофати совриндори, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби;

3. Бахтиёр Назаров – рассом, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби;

4. Ойбек Копадзе – киношунос, санъатшунослик фанлари доктори;

5. Мавзур Маҳмудов – режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими;

6. Бахтиёр Якубов – киношунос, санъатшунослик фанлари доктори (РНD).

 

"Энг яхши сценарий" номинацияси ғолиблиги учун даъвогарлар:

 

1. "Ибрат" фильми учун Нурилло Аббосхон, Абдуқаюм Йўлдошев.

2. "Қор ёғмоқда оппоқ қор..." фильми учун Рихсивой Муҳаммаджонов.

3. "Рангсиз тушлар" фильми учун Умид Ҳамдамов.

4. "Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий" фильми учун Абдуҳалил Мигнаров.

5. "Авлоний" фильми учун Тоҳир Малик, Муқаддас Усмонова.

 

Маълумот учун: сараланган фильмлар "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимотида 2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар (икки йил давомида) премьераси бўлиб ўтган киномаҳсулотлар орасидан танлаб олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, номинациялар ғолиблари шу йилнинг 23 ноябрь куни "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимотининг "Туркистон" санъат саройида бўлиб ўтадиган тантанали маросимида аниқланади.

 

Аввалроқ Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ватан” киностудияси “Чегара” бадиий фильмини суратга олишни бошлагани, “Девятаев” бадиий фильми кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилингани ҳамда Тошкентда Бутунроссия кинематография институти филиали очилгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

"Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимоти қачон ўтказилиши маълум бўлди | Zamon.uz