Сиёсат

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришини маълум қилди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов  АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмури Саманта Пауэр билан телефон орқали мулоқот қилди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришини маълум қилди

 

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон билан USAID ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, устувор дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Қайд этилиишича, томонлар соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш каби соҳалардаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

 

Афғонистондаги бугунги вазият, мамлакатда инқирозни олдини олиш мақсадида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, халқаро ҳамжамиятнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Маълумот учун: жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ USAID раҳбари ўртасида бўлиб ўтган онлайн музокаралар  чоғида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги дастурларни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг COVID-19'га қарши курашини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган эди.

 

 Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазири чет элдаги баъзи шахслар Ўзбекистонни асоссиз танқид қилишига эътибор қаратганди.

 

Аввалроқ Абдулазиз Комилов Теҳрондаги Афғонистон масаласига бағишланган учрашувда иштирок этгани, Ўзбекистон Афғонистондаги вазият барқарорлашувида муҳим роль ўйнаши мумкинлиги, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистон расмийлари билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилгани ҳамда Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар кенгашининг Афғонистон бўйича йиғилишида иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришини маълум қилди | Zamon.uz