Жамият

Тошкентдаги пичоқбозлик бўйича ИИБ муносабат билдирди

Бир нечта фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган.

Тошкентдаги пичоқбозлик бўйича ИИБ муносабат билдирди

 

Ижтимоий тармоқларда бир қанча эркаклар иштирокида жанжал акс этган видеолавҳа тарқалди. Тасвирда эркаклар бир-бирига пичоқ кўтариб, ҳужум қилган ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

 

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Тошкент шаҳридаги Боғишамол кўчасида бўлган. Бир нечта фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган. Хусусан, 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли M.X., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.р., 37 ёшли X.A., 27 ёшли X.С. ҳамда 30 ёшли У.д жанжалда иштирок этган. Гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган "Chevrolet Equinox" русумли автомобильга зарар ҳам етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Б” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов жараёнлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ Қамашида 17 ёшли қиз қўшни йигитни 29 маротаба пичоқлагани ҳамда Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқлаб, ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентдаги пичоқбозлик бўйича ИИБ муносабат билдирди | Zamon.uz