Жамият

Самарқандда "электросеть" мутасаддилари ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузгани аниқланди

Ҳолат жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлисида муҳокама қилинди.

Самарқандда "электросеть" мутасаддилари ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузгани аниқланди

 

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғин хавфсизлиги бўйича текшириш ўтказилган. Унда "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг умумий масалалар бўйича директори ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги аниқланган.


Қайд этилишича, бинода қоидаларга зид тарзда пайвандлаш, кесиш электр пайвандлаш ва бошқа электр қурилмаларидан фойдаланиб келинаётган бўлган.


Текширувчилар вилоят электр тармоқлари корхонасида ҳимояланиш хусусиятини йўқотган электр кабели ва симлардан, шикастланган электр розеткалар, рубилниклар, электр симлари қутиларидан ва бошқа электр қурилмаларидан фойдаланилаётганига гувоҳ бўлишган.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган мутасаддилардан бири у ушбу ҳолатларга эътибор бермаганлигини, бу камчиликлар текшириш вақтидаёқ бартараф қилинганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдириб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришликни сўраган.

 

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарлардан бири - корхонанинг умумий масалалар бўйича директори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва МЖтКнинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод этилиб, огоҳлантирилган.

 

Қолган уч нафар ҳуқуқбузарга (хўжалик хизмати бўлим бошлиғи, техник) эса базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида, яъни 135 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

 

Аввалроқ Хоразм ва Сурхондарёда электр станциялар қурилади ва Сурхондарёда электр станциялар қурилиши, Навоийда ўзбошимчалик билан симёғочга чиққан йигит ток уриши оқибатида ҳалок бўлгани ҳамда Тошкентда электр подстанцияси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.